Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Моддий ёрдам, болалар нафақа пули ва пенсиялар масаласида аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда

Дарҳақиқат аҳоли томонидан бериладиган энг кўп саволлардан бири бу моддий ёрдам, болалар нафақа пули ва пенсиялар билан боғлиқ саволлардир. Аҳоли мурожаатларининг кўп қисмини ҳам болалар нафақа пули учун ҳужжат топширгани, лекин тайинланмаётганлиги борасидаги мурожаатлар ташкил этади.

Шу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Термиз тумани бўлими томонидан Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман Адлия бўлими масъуллари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги 654-сон “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан жойларда кенг кўламли тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Тарғибот тадбирларида фуқароларга моддий ёрдам, болалар нафақа пуллари ёки пенсияларни тайинлаш тартиблари ва бу борадаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида тушунчалар берилмоқда.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 14 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс