Туман прокурори, 2-Сектор раҳбари Ботир Олтибоев туман ҳокимининг ўринбосари Шухрат Рахмонқулов ва туман Халқ қабулхонаси мудири Отабек Норматовлар билан сектор ҳудудида жойлашган 16-сонли мактабда “Қуёшли юрт” маҳалласи аҳолиси учун сайёр қабул ўтказди.
Сайёр қабулда аҳоли вакиллари, ёшлар ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний ва юридик шахслар вакиллари иштирок этишди. Аҳолининг мурожаатларини масъуллар иштирокида тинглаш, уларнинг ижобий ечимини таъминлаш мақсадида сайёр қабулга тумандаги турли соҳа масъуллари ҳам жалб қилинди.
Тингланган мурожаатларнинг айримларига шу ернинг ўзида ижобий ечим топилган бўлса, айримларига тушунтириш берилди. Ижроси муддат ва масъулларнинг қўшимча ўрганишини талаб қиладиган мурожаатлар ижро учун масъулларга йўналтирилди.
Албатта бундай сайёр қабулларни ташкил этилишидан мақсад статистика юритиш учун эмас, балки халқнинг реал муаммоларига манзилли ечим излашдир.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024