Жорий йилда Термиз туманидаги 5 та маҳаллада туман ҳокимлиги ташаббуси билан ҳомий ташкилотларни жалб қилган ҳолда ички йўлларни таъмирлаш ва тошлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Хусусан, “Оғир ҳудудда жойлашган маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш” дастурига асосан “Намуна” ва “Янгиобод” маҳаллаларида 7 км ички йўлларда тошлаш ишлари амалга оширилди.
Туман ҳокимлиги, туман Ободонлаштириш бошқармаси, туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ҳамда ҳомий ташкилотларни жалб қилган ҳолда хашар йўли билан 3 та маҳаллада 6,5 км ички йўлларда тошлаш ишлари амалга оширилмоқда. Жумладан, “Янги ҳаёт” маҳалласида 2 км, “Учқизил” маҳалласида 2,5 км ва “Гулистон” маҳалласида 2 км ички йўллар таъмирланади.
Ҳозирги кунда “Учқизил” маҳалласида 1 км ва “Янги ҳаёт” маҳалласида 2 км ички йўлларда таъмирлаш ишлари якунланмоқда. Келгусида “Учқизил” маҳалласида яна 1,5 км ва “Гулистон” маҳалласидаги 2 км ички йўлларда навбат билан ҳомий ташкилотлар кўмагида таъмирлаш ва тошлаш ишлари амалга оширалади.
Бугун туман йўлсозлари “Янги ҳаёт” маҳалласи Истиқлол 2 кўчасидаги ички йўлларда таъмирлаш ва тошлаш ишларини амалга оширишмоқда.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024