Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги “Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан ташкил этилган маҳаллалардаги Хотин-қизлар фаоллари учун саралаб олинган номзодларга 3-босқич ўқув семинарлари бўлиб ўтмоқда.
Туман ҳокимлиги, туман Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ташкил этилган 2 кунлик ўқув семинарларда Хотин-қизлар фаолларига туман ташкилот ва корхоналари раҳбарлари томонидан иш фаолиятларини самарали ташкил этиш ва маҳаллада хотин-қизлар билан ишлашда ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича маърузалар ҳамда амалий семинарлар ўтказилмоқда.
Семинарда маъруза қилаётган масъуллар ҳар бир соҳа ва йўналишларда хотин-қизлар учун яратилган имкониятлар, берилган имтиёзлар, хотин-қизлар балансини юритиш бўйича кўникмаларни шакллантириш бўйича тушунтиришлар беришмоқда.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024