Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
“Янги ҳаёт” маҳалласи тупроқ йўллари тошланди

Кеча хабар берганимиздек туманимиз йўлсозлари “Янги ҳаёт” маҳалласида 2 км га яқин масофадаги ички тупроқ йўлларда тошлаш ишларини олиб боришмоқда.

Туман ҳокимлиги ташаббуси билан туман Ободонлаштириш бошқармаси, туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ҳамда бошқа ҳомий ташкилотларни жалб қилган ҳолда ҳашар йўли билан таъмирланаётган йўлларда кеча ва бугун тошланган йўлларни текислаш, намлаш ҳамда пресслаш ишлари амалга оширилди.

Ҳашар йўли билан таъмирланаётган йўлларни тошлаш ишларига 8 та юк машинаси, 4 та махсус техникалар жалб қилинди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 7 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс