Аҳоли мурожаатларини тинглаш, жойига борган ҳолда ўрганиш ҳамда уларнинг ижобий ҳал этилишини таъминлаш мақсадида туман ҳокими, 1-Сектор раҳбари Шухратжон Уринов ҳафтанинг сешанба кунлари сектор ҳудудидаги маҳаллаларда навбат билан сайёр қабулларни ўтказиб келмоқда.
Навбатдаги сайёр қабул бугун “Ат-Термизий” маҳалласида бўлиб ўтди. Фуқароларнинг коммунал соҳа, ижтимоий ҳимоя, бандлик ва бошқа масалалардаги мурожаатлари масъуллар иштирокида тингланди.
Сайёр қабулда иштирок этган 32 нафар фуқаронинг 14 та мурожаати тингланди. Мурожаатларнинг 6 таси ёки 43 фоизи шу ернинг ўзида ижобий ҳал этиб берилди. 3 та мурожаатга тушунтириш берилган бўлса, 5 та мурожаат ижроси муддат талаб қилганлиги сабабли қўшимча ўрганиш ўтказиш ва ижросини таъминлаш вазифаси билан масъулларга йўналтирилди ва ижроси юзасидан қонунчилик талабларига асосан муддатлар белгиланди ҳамда сектор штаби томонидан назоратга олинди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024