Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
“Ташаббусли бюджет” ижроси назоратда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли қарори ҳамда соҳага доир бошқа қонун ҳужжатлари ижроси юзасидан “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали фуқаролар томонидан билдирилган таклифлар асосида 2022 йил апрель ойида Сурхондарё вилояти Термиз тумани бўйича жами 7 та лойиҳалар ғолиб деб топилди.

Туман ҳокимлиги ҳузуридаги “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га Халқ депутатлари туман Кенгашининг қарорига асосан 2021 йилнинг 3-чорак  Даромад режасини ошириб бажарилган қисми ҳисобидан 640,0 млн сўм,  жорий  йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағи хисобидан 153,0 млн сўм Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 декабрдаги 2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тугрисидаги  ЎРҚ-742-сонли конунининг 13-моддаси 10-хат бошисида барча туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг тасдиқланган харажатларининг (бундан захира жамғармаси маблағлари мустасно) 5 фоизи жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилиши белгилаб ўтилган 1-кварталга 2,525 млрд.сўм 2-кварталнинг июн ойига 2,5269 млрд.сўм маблағ режалаштирилган.

Жорий йил 1 февралдан 22 февралга қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг openbudget.uz расмий веб сайти орқали мавжуд маҳаллий муаммоларни бартараф этиш мақсадида туманда истиқомат қилувчилар учун аҳамиятга эга бўлган жами 450 та яъни 138 млрд. сўмлик таклифлар билдирилди. Ушбу таклифлар тегишли Низомга асосан сараланди ва 292 та таклифлар низом талабларига мос равишда қабул қилинди ҳамда 158 та таклиф низом талаблари мос келмаганлиги сабабли рад этилди.

Ушбу таклифларни молиялаштириш учун яратилган ташаббусли бюджет жамғармасига маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан 3,3 млрд.сўм маблағ ажратилди.

Овоз бериш якунларига энг кўп овоз тўплаган 7 та таклиф ташаббускорлари ғолиб деб топилди:

1. Амалга оширишнинг аниқланган қиймати жами 500 млн.сўм бўлган Термиз туманидаги "Қахрамон" маҳалласининг Бунёдкор ва Бунёдкор 1-берк кўчаларида тоза ичимлик сувини яхшилаш таклифи 2286 та овоз тўплаб ғолиб бўлган; 

2. Амалга оширишнинг аниқланган қиймати жами 990 млн.сўм бўлган Термиз туманидаги "Янгиер" маҳалласидаги Қишлоқ врачлик пункти биносини таъмирлаш таклифи 2205 та овоз тўплаб ғолиб бўлган;

3. Амалга оширишнинг аниқланган қиймати жами 150 млн.сўм бўлган Термиз туманидаги "Орол" маҳалласи биносини таъмирлаш таклифи 2182 та овоз тўплаб ғолиб бўлган;

4. Амалга оширишнинг аниқланган қиймати жами 540 млн.сўм бўлган Термиз тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 5-сонли мактабнинг дераза ромларини таъмирлаш таклифи 2165 та овоз тўплаб ғолиб бўлган;

5. Амалга оширишнинг аниқланган қиймати жами 226 млн.сўм бўлган Термиз тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 3-сонли мактабнинг пол қисмини таъмирлаш таклифи 2138 та овоз тўплаб ғолиб бўлган;

6. Амалга оширишнинг аниқланган қиймати жами 381 млн.сўм бўлган Термиз тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 24-сонли мактабнинг атрофини ўраш ва жорий таъмирлаш таклифи 2106 та овоз тўплаб ғолиб бўлган;

7. Амалга оширишнинг аниқланган қиймати жами 800 млн.сўм бўлган Термиз тумани Мактабгача таълим бўлимига қарашли 15-сонли мактабгача таълим ташкилотига қўшимча 2 та бино қуриш таклифи 1962 та овоз тўплаб ғолиб бўлган.

Ҳозирда, мазкур лойиҳалар ижроси юзасидан лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқиш ва тегишли экспертизадан ўтказиш ишлари бошлаб юборилган бўлиб, жараёнлар Термиз туман прокуратураси, Термиз туман молия бўлими ва бошқа тегишли ташкилотлар вакиллари иштирокидаги ишчи гуруҳлар томонидан алоҳида назоратга олинган.

Термиз туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 45 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс