Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Қадриятлар бебаҳо бойлигимиз

Аждодлардан мерос бўлиб келаётган миллий қадриятлдаримиз ва анъаналримиз борки, уларни асраб-авайлаш ҳамда келажак авлодга етказиш бизнинг вазифамиз. Термиз тумани “Учқизил” маҳалласида миллийлигимизни акс эттирган ўзбек менталитетига хос бўлган анъаналаримиз тарғиботига бағишланган “Қадриятлар бебаҳо бойлигимиз” мавзусида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Республика Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Озода Парпибоева, вилоят ҳокимининг ўринбосари – вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Зулхумор Хидирова, туман ҳокимининг ўринбосари – туман Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Маърифат Расулова, маҳаллалардаги Хотин-қизлар фаоллари, “Учқизил” маҳалласи нуроний онахонлари, фаол аёллари ҳамда ёшлар иштирок этишди.

Тарғибот тадбири аввалида меҳмонларга миллий қадриятларимиз ва анъаналаримизни ўзида акс эттирган кўргазмалар намойиши таништирилди. Шундан сўнг, тадбирнинг бадиий қисми бошланди ва тадбир очилишида сўзга чиққанлар миллий қадриятларни асраш ва келажак авлодга етказишда ўсиб келаётган ёшларга миллий ҳунармандчилик, лапар ва миллий куй-қўшиқлар ижрочилиги ҳамда ўзбек менталитетига хос анъаналарни ўргатиб бориш муҳим эканлиги таъкидланди.

Концерт дастурида миллий куй-қўшиқлар, лапарлар ва миллий рақслар ижро этилиб, иштирокчилар қалбига қувонч ва яхши тассуротлар бағишлади.

Тарғибот тадбирлари туманнинг бошқа маҳаллаларида ҳам ўтказиб борилади.

 

Термиз тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 18 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс