Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари “Остона гиламчи” оилавий корхонаси фаолияти билан танишди

Термиз туманига ташриф буюрган Республика Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Озода Парпибоева ва вилоят ҳокимининг ўринбосари – вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Зулхумор Хидирова туман ҳокимининг ўринбосари – туман Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Маърифат Расулова ҳамроҳлигида туманнинг “Орол” маҳалласида жойлашган “Остона гиламчи” оилавий корхонаси фаолияти билан танишишди.

Асосан жундан туркман миллий гиламлари тўқиш билан шуғулланувчи оилавий корхона бугунги кунда нафақат туманимиз, балки вилоятимиз ҳамда республиканинг бошқа шаҳар ва туманларида ҳам фаолиятини кенгайтирмоқда. Яқинда оилавий корхона томонидан Қорақолпоғистон Республикаси Тахиатош туманида ҳам гилам тўқиш билан шуғулланувчи корхона фаолияти йўлга қўйилди.

Танишув давомида “Орол” маҳалласи аёллари билан суҳбат ўтказилиб, бугунги кунда юртимизда аёлларга берилаётган эътибор ва уларга яратилаётган имтиёзлар ҳақида тушунтиришлар берилди ва барча аёллар давлат ҳимояси ва кўмагида эканлиги таъкидланди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 35 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс