Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Беш ташаббус олимпиадаси | Шахмат бўйича сектор ғолиблари аниқланди

Ёшлар ишлари агентлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги ва «Sky Chess» мактаби ҳамкорлигида ташкил этилган «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида республикамиз бўйлаб «Ёшлар ишлари агентлиги кубоги» учун соврин жамғармаси 880 миллион сўм бўлган Шахмат спорт мусобақасининг Термиз туманидаги 4 та сектор босқичи бўлиб ўтди.

Туманнинг 29 та маҳалласида ғолибликни қўлга киритган шахматчилар сектор ғолиблиги учун кураш олиб боришди. 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган барча ёш тоифалари учун ўтказилган муросасиз курашга киришган оқ ва қора дона соҳиблари ичидан сектор босқичи ғолиблари аниқланди.

Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, туман Спортни ривожлантириш бўлими, туман халқ таълими бўлими ҳамда бошқа ҳамкорлар томонидан ташкил этилган мусобақанинг сектор босқичида ғолибликни қўлга киритган шахматчилар туман босқичида иштирок этишади.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс