Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
“Фахрийлар Кенгаши” жамоатчилик тузилмаси ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Термиз туман бўлими ҳамда туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими билан ҳамкорликда “Фахрийлар Кенгаши” жамоатчилик тузилмаси ташкил қилинди ва жамоатчилик Кенгашининг биринчи таъсис йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда тумандаги ҳар бир маҳаллада маҳалла раисларининг Нуронийлар бўйича маслаҳатчилари ва Ёшлар етакчилари ҳамкорликда «Бир нуронийга ўн нафар ёш» тамойили асосида «Уч авлод учрашуви», «Ёшлар нуронийлар эътиборида» каби тадбирларни мунтазам ташкил этиш орқали ёшларни ватанга садоқат, миллий қадриятларга ҳурмат, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик руҳида тарбиялашга нуронийларни кенг жалб қилиш ва ҳар бир нуронийга ўн нафардан ёшларни бириктириш масалалари муҳокама қилинди.

Келгусида ҳамкорликда ишларни ташкил этиш ва бу борада “Фахрийлар Кенгаши” жамоатчилик тузилмасининг чора-тадбирлар режаси қабул қилинди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 7 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс