Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз тумани пиллакорлари биринчи мавсум ҳосилини йиғиб олишни бошлашди

Жорий йил биринчи мавсумида Термиз тумани пиллакорлари томонидан жами 2168 қути ипак қурти боқилиб, 124 тонна пилла етиштириш марраси олинган. Бугунги кунда туманимиз пиллакорлари биринчилардан бўлиб кумуш тола ҳосилини йиғиб олишни бошлашди.

Термиз тумани “Намуна” маҳалласида истиқомат қилувчи Рохила Қирғизбоева ҳам ипак қурти боқишда кўп йиллик тажриба эга пиллакорларимиздан биридир. Бу йилги биринчи мавсум учун 4 қути ипак қурти боққан Рохила Қирғизбоева тайёр бўлган пилла ҳосилини йиғиштириб олиб, пилла корхоналарига сотиш ишларини бошлаб юборди.

Биз биринчи мавсумда туман “Агропилла” билан шартнома тузиб, 4 қути ипак қурти олганмиз ва ҳар бир қутидан 57 килограмдан, жами 228 килограм пилла топширишни режалаштирганмиз. Бу йил пилла ҳосилдорлигимиз яхши бўлиб, режани ортиғи билан бажаришни, 4 қути ипак қуртидан 250-260 килограм пилла топширишни мақсад қилиб турибмиз. Ҳар йили хонадонимизда туман “Агропилла” МЧЖ билан шартнома асосида пилла етиштирамиз ва бунинг орқасидан маҳалламиздаги ишсиз хотин-қизларнинг 4-5 нафарини иш билан таъминлаймиз ҳамда оилавий бюджетимизга қўшимча даромад олиб келмоқдамиз – дейди илғор пиллакорлардан Рохила Қирғизбоева.

Туман ҳокимлиги, туман “Агропилла” МЧЖ ва бошқа корхоналар томонидан пилла етиштирувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга тумандаги мавжуд тутзорлар оралиғидан фойдаланиш учун 30-50 сотиҳдан ер майдони ажратилган ва мавсум бошидан озиқ-овқат маҳсулотлари (ун, ўсимлик ёғи ва бошқалар) билан таъминланган. Бундан ташқари ҳар бир пилла етиштирувчи пилла етиштирган йили учун 1 йиллик меҳнат стажларига эга бўлмоқдалар.

Туманда етиштирилаётган 2168 қути пак қуртининг 1000 таси фермер хўджаликлари томонидан, 1168 таси туман “Агропилла” МЧЖ томонидан шартнома асосида тумандаги 875 та хонадонда боқилиб, ҳосил йиғиштириш ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс