Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Ўрик экспорти давом этмоқда

Термиз туманида маҳаллий ва хорижий қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳамда аҳоли боғзорларида пишиб етилган ўрик чет давлатлар ва маҳаллий бозорларга экспорт қилинмоқда. Туркиялик инвестор таъсисчилар Мурод Четин ва Холук Куксала томонидан ташкил этилган “СПН Ҳумо агро” хорижий корхонасининг Термиз туманида 106,3 гектар майдонда боғдорчилиги мавжуд бўлиб, шундан 58 гектарга Туркия, Италия ва Греция каби давлатлардан келтирилган “Преция”, “Рубиста”, “Моякот” каби ўрикнинг 18 турдаги эртапишар, ҳосилдор навлари экилган.

Пишиб етилган ўрик ҳосили кунлик териб олиниб, ҳар куни 10 тоннадан ортиқ маҳсулот Россия Федерацияси ва қўшни давлатларга экспорт қилинмоқда ҳамда маҳаллий аҳоли истеъмоли учун республикамиз бўйлаб ички бозорларга чиқарилмоқда.

Термиз тумани Ўзбекистоннинг энг жанубида жойлашганлиги ва ўзига ҳос об-ҳавоси сабаб бошқа ҳудудларга қараганда мева-сабзавотлар эрта пишиб етилади. Шунинг учун ҳам корхонамиз Термиз туманида боғдорчилик фаолиятини йўлга қўйган бўлиб, 30 гектар майдонда шафтоли, 58 гектарда ўрикнинг ҳосилдор навларини етиштирмоқдамиз. Бу йилги мавсум давомида ўрикнинг ўзидан 270-300 тонна атрофида ҳосил олишни ва чет давлатларга экспорт қилишни режалаштирганмиз – дейди корхона директори Нурбек Алиқулов.

Бундан ташқари корхонада 30 та доимий, 300 тагача мавсумий иш ўринлари яратилган.

Термиз туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс