Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
“Термиз” маҳалласи тупроқ йўллари таъмирланди

Термиз тумани “Термиз” маҳалласидаги аҳоли пункти 2017-2018 йилларда Термиз шаҳридан уй-жойлари бузилишга тушган аҳолининг кўчириб келиниши ҳисобига ташкил этилган. Янги ташкил этилган ҳудудда инфратузилмани янгидан яратиш учун вақт талаб этилади. Маҳалланинг кўпгина қисмида инфратузилма ва коммунал хўжалиги яратилган.

Шунингдек, янгидан аҳоли кўчиб келаётган ва инфратузилмани яхшилаш зарурати талаб этиладиган ҳудудларда ҳам ишлар босқичма-босқич олиб борилмоқда. Жумладан, куни-кеча 2-Сектор раҳбарияти ташаббуси билан туман ҳокимлиги ва ҳомий ташкилотлар кўмагида ҳашар йўли билан “Термиз” маҳалласининг Яккасарой кўчасида 800 метр тупроқ йўлларда тошлаш ва таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Бугун ҳам маҳаллада ишлар давом эттирилаётган бўлиб Яшнаобод кўчасида йўлларни тошлаш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс