Туманнинг барча маҳалла ва қишлоқларида ҳамда меҳнат жамоаларида умумхалқ хайрия ҳашари давом этмоқда. Кўчаларни тозалаш, дарахт кўчатлари экиш, суғориш, буташ ва ишлов бериш жараёнларида аҳолининг турли қатламлари иштирок этиб, юрт ободончилигига ўзларининг хиссаларини қўшишмоқда.
Ҳашар ишларига махсус техникалар жалб қилиниб, ариқ ва зовурлар тозаланмоқда. Туманда жойлашган қабристон ва зиёратгоҳларда ёшлар тозалаш ва ободонлаштириш ишларини олиб боришмоқда.
Туманимизнинг барча аҳолисини умумхалқ хайрия ҳашарида фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз.
Термиз тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024