Туман Ички ишлар бўлими
Туман Ички ишлар бўлими ходимлари ҳам ўзлари фаолият юритаётган бино атрофида жойлашган боғзорлар ва кўчалар бўйлаб ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларини амалга оширишди.
Қарийб 1 гектарга яқин майдонда жойлашган ҳудудда бугун эрта тонгдан шахсий таркиб ва бошқа ходимлар томонидан ҳашар бошланиб, дарахтларни буташ, оқлаш, йўлакларни тозалаш, дарахт ораларига ишлов бериш, янгидан гул, бута ва дарахт кўчатларини ўтказиш ишлари олиб борилди.
Ҳар бир фуқаро ўзи яшаётган, меҳнат қилаётган ҳудуд ободлиги учун ўз хиссасини қўшса, юртимизнинг барча манзиллари ободликка юз тутади ва чин маънода яшил маконга айланади.
Шунинг учун туманимизнинг барча аҳолисини умумхалқ хайрия ҳашарида фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024