Туманда ички йўлларни таъмирлаш бўйича манзилли ишлар амалга оширилаётган бўлиб, навбат асосида маҳаллаларда ҳашар йўли билан тупроқ йўллар тошланмоқда.
Туманнинг 2-Секторида жойлашган “Айритом” ва “Истиқлол” маҳалласида туман прокурори, 2-Сектор раҳбари ташаббуси билан туман ҳокимлиги кўмагида тупроқ йўлларга шағал-тупроқ аралашмасини тўшаш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Ҳашарга туман Ободонлаштириш бошқармаси, туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ҳамда бошқа ҳомий корхоналар ишчи ходимлари ва техникалари жалб қилинди.
Йўлларни таъмирлаш бўйича ҳашар ишлари туманнинг бошқа маҳаллаларида ҳам навбат билан амалга оширилиб борилади.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024