Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Ишчи гуруҳ аъзолари учун навбатдаги ўқув семинари бўлиб ўтди

Бугун, 10 май куни туман Маҳалла маркази биносида жорий йил май ойида бўлиб ўтадиган маҳалла фуқаролар йиғини раиси (Оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссия ва маҳалладаги ишчи гуруҳлар учун ўқув семинари ташкил этилди.

Ўқув семинари давомида фуқаролар йиғинлари раислари сайловини қонунчилик асосида ташкил этиш ва ўтказишда маҳалладаги ишчи гуруҳларнинг ўрни, сайловга аҳолини жалб қилиш, сайлов ўтадиган объектларда хавфсизликни таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, сайлов ўтказиладиган жойларга тиббий хизмат кўрсатилишини самарали ташкил этиш ва шу каби масалаларга тўхталиб ўтилди.

Семинар сўнггида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоблар олишди.

 

Термиз туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 65 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс