Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз туманида қовун экспорти бошланди

Термиз тумани республикамизнинг энг жанубий тумани ҳисобланиб, ўзига хос иқлим шароити ва воҳанинг энг иссиқ ҳудуди бўлганлиги сабабли барча қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари юртимизнинг бошқа жойларига нисбатан эртароқ чиқади.

Бунга мисол тумандаги “Нурмуҳаммад Мафтуна” фермер хўжалигида ҳар йили эрта пишар полиз экинлари экилиб, ички бозорга ва чет давлатларга экспорт қилиб келинади. Бу йил ҳам фермер хўжалиги томонидан 10 гектар ер майдонида қовуннинг ҳосилдор эрта пишар “Дагара” нави экилган бўлиб, ҳозирда ҳосил йиғиштириш ишлари авж палласида кетмоқда.

Ҳар йили полиз маҳсулотларини етиштириб, халқимиз дастурхонларига етказиб бериб келмоқдамиз. Бу йил ҳам эрта пишар қовун навини экиб, ҳосил йиғиб олишни бошладик. Мавсум бошлангандан буён бир кунда 8-10 тонна маҳсулотни саралаб юртимиз бўйлаб маҳаллий бозорларга ва чет давлатларга экспорт учун чиқариб келмоқдамиз. Бу йил 10 гектар ер майдондаги полизимиздан 350 тонна қовун йиғиб олишни режалаштирганмиз – дейди “Нурмуҳаммад Мафтуна” фермер хўжалиги иш бошқарувчиси Нурмуҳаммад Мухторов.

Давлатимиз томонидан яратилган шароитлардан оқилона фойдаланган шу каби миришкор деҳқонларимиз қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини эрта баҳордан етиштириб, маҳаллий бозорларни сифатли мева-сабзавот ва полиз маҳсулотлари билан таъминлаб келишмоқда ҳамда етиштирган маҳсулотларини чет давлатларга экспортга йўналтириб, қўшимча даромадларини кўпайтириб боришмоқда.

Совуқни совуқ, иссиқни иссиқ демай томорқада меҳнат қилиб, ҳосил етиштираётган миришкорларимизнинг ҳосилига барака тилаб, юртимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда машаққатли меҳнатлари орқали қўшаётган хиссалари учун миннатдорчилик билдирамиз.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 40 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс