Термиз тумани прокурори, 2-Сектор раҳбари Ботир Олтибоев куни-кеча “Термиз” маҳалласида навбатдаги сайёр қабулини ўтказди. Сайёр қабулда туман Халқ қабулхонаси мудири Отабек Норматов, тумандаги алоқадор ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, масъуллари ҳамда “Термиз” маҳалласида истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари, ёшлар, шунингдек маҳалла ҳудудида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириаётган тадбиркорлар иштирок этишди.
Сайёр қабулда билдирилган мурожаатлар тегишинча соҳа масъуллари билан жойида ўрганиб чиқилди. Келиб тушган ҳар бир мурожаат юзасидан масъулларнинг изоҳлари олиниб, мурожаатларнинг ижобий ечим топиш масаласи кўрилди. Бунда айрим мурожаатлар ижроси шу ернинг ўзида таъминланиб, ижобий ҳал этиб берилди. Масъуллар фуқароларнинг бир қанча мурожаатларига батафсил тушунтириш ишларини олиб боришди ва ижроси муддат талаб қиладиган мурожаатлар масъулларга йўналтирилиб, мурожаат юзасидан муаллиф иштирокида қўшимча ўрганиш ўтказиш ҳамда ижросини таъминлаш вазифаси қўйилди.
Шунингдек, сайёр қабул сўнгида туман прокурори сайёр қабулдан ташқари вақтларда ҳам фуқаролар ўз мурожаатларини 2-Сектор штабига келиб ёзма, оғзаки ёки электрон кўринишда билдиришлари мумкинлигини, ушбу мурожаатлар ҳам масъуллар билан кўриб чиқилиб, қонуний мурожаатларнинг ижросини таъминлаш чоралари кўрилиши ҳақида маълум қилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024