Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Маҳалла фуқаролар йиғини раислиги (Оқсоқоли) учун сайловлар бошланди

Термиз туманида жорий йил май ойида 29 та маҳалла фуқаролар йиғинларида маҳалла раиси (Оқсоқоли) сайловлари бўлиб ўтади. Сайловга тайёргарклик кўриш ва уни ўтказиш бўйича туман кўмаклашувчи комиссияси ҳамда ҳар бир маҳаллада тузилган фаол аҳоли вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар томонидан сайловга тайёргарлик жараёнлари тизимли олиб борилди.

Бугун маҳалла фуқаролар йиғини раислигига (Оқсоқоли) сайловларнинг биринчиси “Ш.Рашидов” маҳалласида бўлиб ўтди. Туман кўмаклашувчи комиссияси дастлаб “Ш.Рашидов” маҳалласида аҳоли вакиллари билан учрашиб, сайловни ўтказиш тартиби тушунтирилди. Сайловни бошлаш бўйича аҳоли вакиллари овоз бергандан сўнг жараёнларга старт берилди.

Яширин овоз бериш йўли билан, шаффоф тарзда ташкил этилган сайловда аҳоли вакиллари блютенларни ҳисоблаш жараёнларини ҳам кузатиб боришди.

Эслатиб ўтамиз май ойи давомида тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғинларида маҳалла раислиги (оқсоқоли) учун сайловлар бўлиб ўтади.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс