Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз туманида 16 майдан бошлаб маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови бошланди

Куни-кеча тумандаги 4 та маҳаллада (Намуна, Ш.Рашидов, Сабзипоя, Учқизил) овоз бериш жараёнлари қонунчилик талабларига асосан ўтказилиб, блютенларни ҳисоблаш шаффофлигини таъминлаш мақсадида аҳоли вакилларининг жарарёнларда иштирок этишлари учун шароитлар яратилди.

Сайлов жараёнларида туман кўмаклашувчи комиссияси аъзолари, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ҳам иштирок этишиб, жараёнларнинг ташкил этилиши ва ўтказилишини бевосита кузатиб боришди.

Сайловлар бугун ҳам давом этади ва туманнинг “Термиз” ва “Қўнғирот” маҳаллаларида маҳалла раислиги (Оқсоқоли) учун сайловлар бўлиб ўтади.

Аҳолимиздан ўзларининг фуқаролик позицияларини намойиш этган ҳолда сайловларда фаол иштирок этишлари ва ўзлари учун муносиб бўлган номзодга овоз беришга чорлаб қоламиз.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 34 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс