Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз туманида 16 та оилага янги уй-жойлар калити топширилди

Давлатимиз Раҳбари томонидан аҳолини уй-жой билан таъминлаш, айниқса аёлларнинг яшаш шароитларини яхшилаш ва уларнинг бахтли ҳаёт кечиришларини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиб, бугунги кунда хотин-қизлар билан ишлаш давлат сиёсати дарадажасига кўтарилди.

Термиз тумани “Учқизил” маҳалласида 16 та оила 1935 йилда тахтадан қурилган, ҳозирги кунда яроқсиз ҳолга келиб қолган 2 та кўп қаватли уйда яшаб келишаётган эди. Вилоят ва туман ҳокимлиги ташаббуси билан ушбу оилаларнинг яшаш шароитларини яхшилаш ҳамда намунали уй-жойлар билан таъминлаш мақсадида 16 та оила “Аёллар дафтари”га киритилиб, вилоят ҳокими ва ҳомийлик кўрсатган 3 та қурилиш корхоналари кўмагида 16 та оилага намунавий лойиҳа асосида 2 сотихли якка тартибдаги уй-жойлар қурилди.

Бугун ушбу уй-жойларни ўз эгаларига тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосарлари, 3-Сектор штаби вакиллари, маҳалла фаоллари ва нуронийлар иштирок этишиб, 16 та оилага 16 та хонадон калитлари тантанали топширилди.

Эски, шарт-шароитлари йўқ, авария ҳолатида бўлган кўп қаватли уйда яшаб келаётган эдик. Мана Муҳтарам Президентимизнинг хотин-қизларга қаратаётган эътибори сабаб биз ҳам намунали уй-жойга эга ўтдик. Бу йил бизнинг оила учун қўшалоқ байрам, яқинда эгизак фарзандли бўлган эдик, мана бугун эса янги уй-жой калитларини қабул қилиб олдик. Энди эгизак фарзандларимни барча шарт-шароитларга эга шинам уйда вояга етказаман – дейди янги уй-жойга кўчиб ўтганидан хурсанд бўлган Феруза Аллақулова.

Тадбирда, шунингдек, туман маданият бўлими санъаткорлари ҳам иштирок этишиб, ўзларининг куй-қўшиқлари билан янги уй-жой эгаси бўлган оилалар хурсандчилигини ўйин-кулгуларга улашди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 62 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс