Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз туманидаги 21 та маҳаллада раис (оқсоқол) сайланди

Жорий йил май ойида республикамиз бўйлаб барча маҳалла фуқаролар йиғинларида раис (оқсоқол) сайловлари бўлиб ўтмоқда. Шу жумладан, Термиз туманидаги 29 та маҳалланинг 21 тасида маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловлари бўлиб ўтди ва аҳоли вакиллари томонидан маҳалла раиси сайлаб олинди.

Бугун тумандаги 5 та (Айритом, Амир Темур, Қуёшли юрт, Қаҳрамон, Қорахон) маҳаллада раис (оқсоқол) сайловлари бўлиб ўтмоқда. Эртага, яъни 24 май куни 3 та (Дўстлик, Истиқлол, Наврўз) маҳаллада сайловлар бўлиб ўтади ва тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғинларида маҳалла раисини (оқсоқоли) сайлаб олиш жараёнлари ўз якунига етади.

Сайлов жараёнлари туман кўмаклашувчи комиссияси аъзолари, маҳаллада фаол фуқаролардан ташкил этилган ишчи гуруҳлар томонидан ташкил этилиб, белгиланган қонун талабларига мувофиқ ўтказилмоқда.

Сайловларнинг ҳаққоний ва шаффоф ўтишини ҳудуддан сайланган Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ҳам бевосита кузатиб боришмоқда.

Туманда сайлов жараёнлари тўлиқ якунлангандан кейин янгидан сайланган маҳалла фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоли) тўлиқ таништирилади.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс