Туман ҳокимлиги, Оила ва хотин-қизлар бўлими, “Халқ банки” туман филиали, Адлия бўлими ҳамда Давлат хизматлари маркази билан ҳамкорликда туманнинг 1-Секторида “Аёллар дафтари” платформаси 2-тоифасига киритилган аёллар учун тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш бўйича ўқувлар ташкил этилди.
Ўқув курсларида аёлларга тадбиркорликни йўлга қўйиш бўйича кўникмалар, бунда аёллар учун берилган имтиёзлар, тадбиркорликни бошлаш учун ажратиладиган имтиёзли кредитлар ҳамда тадбиркорликни давлат рўйхатидан ўтказиш ва юритиш борасида норматив ҳужжатлар билан ишлаш бўйича кўникмалар шакллантирилди.
Тадбиркорлик йўналишлари бўйича амалий мисоллар билан тушунчалар берилиб, аёлларнинг қизиқтирган саволларига батафсил жавоб берилди.
Ушбу ўқувларни ташкил этишдан мақсад аёлларнинг бандлигини таъминлаш ва ўз тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйган ҳолда даромадга эга бўлишларини таъминлашдан иборатдир.
Ўқув курслари бошқа секторларда ҳам навбат билан ўтказилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024