Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Пенсионерлар, нафақахўрлар, кам таъминланганлар бир марталик ёрдам пули олади – хўш ёрдам пуллари қандай тартибда, кимларга берилади?

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Термиз тумани бўлими ташаббуси билан туман Адлия бўлими ҳамда туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамкорликда бтир мартадик ёрдам пулларини бериш тартиблари тўғрисида тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Термиз тумани бўлими бошлиғи Э.Тангриев, туман Адлия бўлими бошлиғи Б.Ашуров ҳамда туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Р.Алихонов иштирок этишиб, маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимларига ажратилаётган бир марталик ёрдам пуллари бериладиган аҳоли қатлами, тартиби ва етказиб бериш жараёнлари тўғрисида тушунтиришлар берилди ва маҳаллаларда аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш, ажратилаётган бир марталик ёрдам пулларининг манзилли етиб боришини таъминлаш борасида чора-тадбирлар белгиланди.

Маҳалла раисларига ҳар бир маҳаллада аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб борган ҳолда турли тушунмовчиликлар бўлишини олдини олиш бўйича вазифалар юклатилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 22 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс