Термиз тумани ҳокимлиги Ахборот хизматининг медиа-режасига асосан тумандаги саноат корхоналари фаолияти ва туманнинг саноат салоҳияти билан яқиндан таништириш мақсадида оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқ фаоллари учун пресс-тур ташкил этилди.
Пресс-тур иштирокчилари нафақат вилоятимиз балки республикада таниқли қурилиш материллари, гипс маҳсулотлари ва бўёқлар ишлаб чиқарувчиси бўлган “Олис Осмон” хусусий корхонаси билан танишишди.
Асосан девор фасадлари учун қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхонанинг умумий лойиҳа қиймати 2,0 млрд сўм бўлиб, 2020 йилда ишга туширилган. Ҳозирги кунда корхонада 20 нафар доимий иш ўринлари яратилган.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024