Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни: Термиз туманида байрам дастури бўлиб ўтди

Юртимизда ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, аввало, оила, оналик ҳамда болаликни муҳофаза қилиш давлатимизнинг устувор вазифаси сифатида белгилаб олиниб, бу ижтимоий сиёсат даражасига кўтарилди.

Бутун дунё бўйлаб ҳар йили 1 июнь куни «Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» сифатида кенг нишонланади.

Хусусан, бугун Термиз туманида болалар учун алоҳида байрам тадбири уюштирилди. Байрам муносабати билан болалар учун дастурхон ёзилиб, улар учун концерт дастури ташкил этилди. Тадбирда вилоят ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибияти мудири Шохида Ибрагимова, туман ҳокимининг ўринбосарлари Санжар Нуриев ва Маърифат Расуловалар сўзга чиқиб, болаларни байрам билан қутлашди ва туман ҳокимлиги ҳамда ҳомийларнинг байрам совғаларини болажонларга топширишди.

Туман маданият бўлими санъаткорлари томонидан ижро этилган концерт дастури, эртакнамо чиқишлар, ўйин-кулгулар болаларга бир олам қувонч бағишлади.

Хулоса қилиб айтганда, «Болаларни ҳимоя қилиш куни» байрамининг мақсади кенг жамоатчилик диққатини болаларнинг юзида табассумни кўриш, уларнинг бахти-иқболи, ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, бахтли болаликка эга бўлишларига ва ўз мамлакатининг тўла-тўкис ҳамда хотиржам фуқароси бўлиб ўсишларига қаратишдир.

Байрамингиз муборак азиз болажонлар!

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 36 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс