Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Бир нуроний ўн ёшга масъул

Бугун Термиз туманидаги 4 та секторда ҳам “Бир нуроний ўн ёшга масъул” танловининг туман босқичи бўлиб ўтмоқда. Туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси, туман Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, маънавий кўмакка мухтож ёшлар билан ишлаш, ижтимоий муҳитни барқарорлаштириш, ёшларни Ватанга муҳаббат, эзгулик ва раҳмдиллик сингари анъаналарни асраб-авайлаш борасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида ушбу кўрик танлов ташкил этилди.

Танловда ҳар бир маҳалладан нуронийларнинг намунали ишлари кўриб чиқилиб, уларнинг эришган натижалари баҳоланди. Ўзининг ҳаёт тажрибасини ёшларга намуна сифатида ўргатиб, уларга тўғри йўл кўрсатиб, масъуллигидаги ўн нафар ёшлар билан ишларни ташкил қилган нуронийлар тажрибаси бошқа маҳаллаларда ҳам жорий қилиш чоралари кўрилади.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 44 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс