Туманда 2022 йил ҳосили учун 2900 гектар майдонга бошоқли дон экинлари экилган бўлиб, экилган майдонларда самарали агротехник тадбирлар амалга оширилиши ҳисобига юқори ҳосил тўпланишига эришилди.
Ўрим-йиғим ишларини қатъий тартиб асосида ташкил қилиниши эвазига 2022 йил 3 июнь ҳолатига туман ғаллакорлари шартномавий режани бажарилиши таъминланди. Ўрилган майдонлар ҳисобига ўртача ҳосилдорлик гектарига 77,2 центнерни ташкил қилмоқда.
Туманда дон корхонасига вақтинча сақлаш ва биржада эркин нархларда сотилиши белгиланган қолган бошоқли дон маҳсулотларини ўриб-йиғиб олиш ишлари давом эттирилмоқда.
Термиз тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025