Куни-кеча туман ҳокимлигида оилаларда қадриятларни мустаҳкамлаш, оилавий низоларнинг олдини олиш, ажрим ёқасига келиб қолган оилалар билан индивидуал ишлаган ҳолда уларни яраштириш чораларини кўриш мақсадида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда туман Оила ва хотин-қизлар бўлими, туман прокуратураси, туман Ички ишлар бўлими, туман ФҲДЁ ходимлари ҳамда диний соҳа вакилларини жалб қилган ҳолда ажрим ёқасига келиб қолган, ўзаро низоли бўлган 22 та оила билан суҳбатлар ташкил этилиб, уларнинг мавжуд муаммолари муҳокама қилинди.
Ҳар бир оила билан ўтказилган суҳбатлар давомида катта ҳаёт тажрибасига эга бўлган нуронийлар, диний соҳа ҳодимлари ҳамда ҳуқуқшунослар томонидан ажрашишнинг диний, дунёвий ва ҳуқуқий оқибатлари тўғрисида тушунтиришлар берилди. Оилаларнинг бир қанчаси шу ернинг ўзида яраштириш чоралари кўрилган бўлса, айрим оилаларни ярашиш бўйича муддатлар белгиланди.
Яраштириш ишларини олиб бориш, оилалар билан манзилли ишлаш бўйича маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларига тегишли вазифалар юкланди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024