Термиз туманидаги 29 та маҳаллада фаолият юритаётган тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман ҳокимининг ёрдамчиларига иш фаолиятида фойдаланиш учун махсус имкониятларга эга планшетлар топширилди.
Плашетлар туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Акмал Бўриев ҳамда Республикадан туманга бириктирилган вакил Шерали Шоимқулов томонидан топширилди.
Ҳоким ёрдамчилари махсус планшетлардан масалаларни “маҳаллабай” тизим асосида ҳал этиш, тезкор маълумотлар олиш, ишсизлар рўйхатини шакллантириш ва бошқа кўплаб мақсадларда фойдаланиши мумкин.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024