Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Гулбаҳорнинг маззали тарвузлари Қозоғистонга экспорт қилинмоқда

Термиз тумани марказидан 70 километр узоқликда жойлашган “Гулбаҳор” маҳалласида полиз маҳсулотлари республикамизда биринчилардан бўлиб етиштирилгани ва маҳаллий бозорларимизни таъминлаётганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Маҳаллий бозорларни полиз маҳсулотлари билан таъминлаган гулбаҳорлик миришкор деҳқонлар эндиликда тарвузни Қозоғистон давлатига экспорт қилишмоқда.

Қарийб 30 йилдан буён шу ерда тарвуз етиштириш билан шуғулланиб келаман. Бу йил аҳолига озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш учун ер майдонлари ажратилди. Биз ҳам бу имкониятдан унумли фойдаланиш учун “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида 50 сотиҳдан 10 киши 5 гектар ер майдони олиб, 6 март куни тарвузнинг эртапишар “Долби” нави кўчатларини ўтқаздик. Ҳозир ҳосилимизнинг иккинчи узумини йиғиштириб олмоқдамиз. Бугунги кунгача 50 сотиҳ майдондаги тарвуз ҳосилидан 35 миллион сўм даромад олдим. Ердан унумли фойдаланиб, ҳам дармад оляпмиз, ҳам маҳалламиз ёшларига полиз маҳсулотлари етиштириш сирларини ўргатиб, уларни иш билан таъминлаяпмиз – дейди гулбаҳорлик полиз етиштирувчи миришкор Бобоназар Алиев.

Маълумот учун, 2022 йил январь-май ойлари давомида Термиз туманидан 8 828 тонна мева-савбзавот экспорт қилинган.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 18 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс