«Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарорига мувофиқ аҳолининг ижтимоий муҳофазага мухтож қатлами учун бир марталик ёрдам пуллари тўлаб берилди ва қарор билан “Темир дафтар”га киритилган ҳамда бир марталик ёрдам пулларини олмаган эҳтиёжманд оилаларнинг ҳар бир аъзоси учун 20 килограммдан бепул ун тарқатилиши белгиланган.
Қарор ижросини таъминлаш мақсадида бугун Термиз туманидаги маҳаллаларда “Темир дафтар”га киритилган ҳамда бир марталик ёрдам пулларини олмаган эҳтиёжманд оилаларнинг ҳар бир аъзоси учун 20 килограммдан ун тарқатиш ишлари бошланди.
Туманда “Темир дафтар”га киритилган ҳамда бир марталик ёрдам пулларини олмаган эҳтиёжманд 305 та оиланинг 1300 нафар аъзоси учун 26 минг килограмм бепул ун тарқатиш режалаштирилган бўлиб, ҳозиргача тумандаги “Янги ҳаёт”, “Учқизил”, “Термиз”, “Истиқлол” ва “Дўстлик” маҳалласидаги 48 та оиланинг 209 нафар аъзоси учун 4180 килограмм ун ўз эгаларига етказиб берилди.
Қолган маҳаллаларда ҳам навбат билан ун маҳсулотини ўз эгаларига манзилли етказиб бериш ишлари давом эттирилмоқда ва жараёнлар туман ҳокимлиги ҳамда секторлар томонидан назоратга олинган.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024