Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Хотин-қизлар фаоли маҳаллада аёллар билан манзилли ишлаб, уларнинг муаммоларини ўрганиши ҳамда ҳал этишга масъулдир

Бугун Термиз тумани ҳокимлиги катта мажлислар залида вилоят ҳокимининг ўринбосари – вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Зулхумор Хидирова раҳбарлигида маҳаллаларда оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, ажримларнинг олдини олиш, аёллар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда туман ҳокимининг ўринбосари – туман Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Маърифат Расулова ҳамда тумандаги 29 та маҳаллада фаолият юритаётган Хотин-қизлар фаоллари иштирок этишди.

Йиғилишда ҳар бир Хотин-қизлар фаоли ўз маҳалласида ҳар бир аёл билан манзилли ишлаб, унинг оиласидаги, ҳаётидаги муаммоларини ўрганиши, оилавий шароити оғир аёлларнинг муаммоларини ҳал қилишда кўмаклашиш, ажрим ёқасидаги оилаларни маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда яраштириш чораларини кўриши лозимлиги қайд этилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 36 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс