Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Мактаблар қошида ташкил этилган оромгоҳларда болаларни дам олиш мавсуми бошланди

Термиз туманида 6 та мактаб қошида болаларни ёзги таътилда дам олдириш учун кундузги оромгоҳлар ташкил этилган. Ушбу оромгоҳларда жорий йил ёз мавсуми давомида 600 нафар болаларни дам олдириш режалаштирилган.

Куни-кеча тумандаги 3-сонли мактаб қошида ташкил этилган кундузги оромгоҳда болаларни эрталабки бадантарбия машғулотларидан сўнг “Қорабайир махорат мактаби” мураббийлари томонидан от миниш ва сайр қилиш машғулотлари ўтказилди. Дастурга асосан болалар туман марказида жойлашган “Марварид” дам олиш масканига саёҳатга олиб борилиб, кўнгилочар тадбирлар, аттракционларда учиш ва кўл бўйида сайрлар ташкил этилди.

Тумандаги 6 та мактаб қошида ташкил этилган кундузги оромгоҳларда кунлик дастур асосида болаларни дам олдириш тадбирлари олиб борилмоқда.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс