Бугун, 10 июнь куни Термиз тумани ҳокимлиги кичик мажлислар залида ҳафтанинг энг муҳим ва долзарб мавзулари, жаҳонда ва мамлакатимизда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳақида маълумот бериб борувчи “Сиёсий-маърифат соати”нинг навбатдаги сони онлайн бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимининг ўринбосарлари, аппарат ходимлари ходимлари, ташкилот ва идора раҳбар ва ходимлари иштирок этди.
Сиёсий-маърифат соатида спикерлар томонидан Конституция - ислоҳот даврида, давлат харидлари тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек, Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ҳам маълумот берилди.
Ушбу онлайн сиёсий-маърифат соати Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда You Tube орқали кузатиб боришингиз мумкин.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024