Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз туманининг заковотли ёшлари ғолиблар қаторида

Ёшлар ишлари агентлиги директори кубоги учун маҳаллалар ўртасида ўтказилган “Заковот” интеллектуал ўйинларининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Мазкур интеллектуал ўйинларда Термиз туманидан “Учқизил” маҳалласининг билимдон ёшлари муносиб иштирок этиб, вилоят босқичида фахрли 2-ўринни қўлга киритишди.

Ғолибларга пул мукофотлари, диплом ҳамда мусобақаларнинг Республика босқичида иштирок этиш йўлланмаси тантанали топширилди. Термиз туманининг “Учқизил” маҳалласининг билимдон ёшлари бугун мусобақанинг Республика босқичида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрига жўнаб кетишди.

Туманимизнинг билимдон ёшлари вакилларига “Заковот” интеллектуал ўйинларининг Республика финал босқичида омад тилаб қоламиз.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс