Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Маҳаллабай ишлаш тизими бўйича семинар ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сурхондарё филиали томонидан Термиз туманида сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, сектор котиблари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари учун семинар ташкил этилди.

Семинарда сектор раҳбарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш бўйича янги жорий этилган тизим муҳокама қилинди.

Шунингдек, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ҳамда хотин-қизлар фаоллари фаолияти самарадорлигини баҳолашга йўналтирилган рейтинг тизимининг янги кўрсаткичлари ва уларнинг секторлар кўрсаткичлари таъсири юзасидан маълумотлар тақдим этилди.

Семинар давомида ҳар бир йўналиш бўйича баҳолаш тизимларининг аниқ мақсадлари тушунтирилиб, иштирокчиларнинг саволларига батафсил жавоблар берилди.

Семинарда бошқарув ходимлари, сектор раҳбарларига аҳоли муаммолари билан манзилли ишлаш, фаолиятни ташкил этишда натижадорликка эришишга хизмат қиладиган таклиф ва тавсиялар берилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 26 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс