Термиз туман ҳокимлиги жорий йил 22 феврал куни фейсбук ижтимоий тармоғидаги “Халқ назорати” гуруҳида эълон қилинган “Бу кўчаларни кимнинг «башараси» деб талқин қиламиз?” сарлавҳали мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:
Термиз тумани жойлашган “Орол” маҳалласида 13,06 км ички йўллар мавжуд. Мазкур маҳалла туманнинг оғир ҳудудида жойлашган бўлиб, вилоят ҳокими томонидан тасдқиланган вилоятдаги оғир ҳудудларда жойлашган маҳаллаларнинг ички йўлларини ободонлаштириш бўйича манзилли дастурга киритилган.
Ушбу дастурга асосан Жумладан “Орол” маҳалласидаги 6,2 км тупроқ йўлларга тош тўкиб таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, йил якунига қадар таъмирлаш ишлари амалга оширилади.
Мурожаатда кўрсатиб ўтилган эски асфальт қопламали йўл ҳақиқатдан ҳам таъмирталаб ҳолда эканлиги ҳамда жорий йилги манзилли дастурга тушмаганлиги сабабли 2022 йилга мўжалланган манзилли дастурга тушуриш юзасидан юқори ташкилотларга таклиф киритилиши, дастур тасдиқлангандан сўнг, босқичма-босқич таъмирланиши маълум қилинади.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024