Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Ат-Термизий маҳалласи йўллари асфальтланди

Термиз туманида жорий йилнинг ўзида кўпгина маҳаллалардаги ички йўлларда тошлаш-таъмирлаш ишлари олиб борилди. Тупроқ йўлларга шағал аралашмаси тўшалиб, ёзда чанг, қишда лой бўладиган йўллар аҳоли учун қулай ва равон йўлларга айлантирилди.

Жумладан, “Ат-Термизий” маҳалласининг Тинчлик кўчасида ҳам ҳомийлик асосида тошлаш ишлари амалга оширилган эди. Куни-кеча ушбу тошланган кўчанинг 1 километрдан ортиқ қисмида асфальтланди. Кўплаб хонадонлар жойлашган ва маҳалланинг асосий кўчаларидан бўлган ушбу ички йўл эндиликда текис ва равон асфальт қопламали йўлга айланди.

Мазкур ички йўлни асфальтлаш ишлари туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан Ички йўлларни таъмирлаш дастури доирасида амалга оширилди.

Хайрли ишларда маҳалла фуқаролари ҳам фаол иштирок этишиб, йўлсозлар ишида кўмакчи бўлишди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс