Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз тумани полвони вилоят биринчилигини қўлга киритди

Куни-кеча “Мен ғолиб” шиори остида Миллий кураш ва тош кўтариш спорт турлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири кубоги учун ўтказилаётган мусобақаларнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Мусобақанинг Миллий кураш бўйича ўтказилган беллашувларида 81+ вазн тоифасида иштирок этган Термиз тумани “Қуёшли юрт” маҳалласида яшовчи Жасур Шукуров барча рақибларини ер тишлатиб, фахрли биринчи ўринни қўлга киритди.

Ғолиблар ташкилотларнинг қимматбаҳо совғалари ва медаллар билан тақдирланди. Эндиликда Жасур полвон Мудофаа вазири кубоги учун Республика финал мусобақаларида иштирок этади.

Полвонимизни эришилган ғалаба билан муборакбод этиб, кубок финали мусобақаларида омад тилаймиз.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс