Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги сиёсий маърифат соати бўлиб ўтди

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ҳафтанинг жума кунлари доимий тарзда ўтказиб келинаётган “Сиёсий маърифат соати” ўқув машғулотининг навбатдаги онлайн машғулотлари бўлиб ўтди.

Мазкур ўқувни Термиз тумани ҳокимлиги кичик мажлислар залидан туман ҳокимлиги аппарати ходимлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари онлайн кузатиб беришди.

Ушбу ўқув соатида спикерлар томонидан Президент Шавкат Мирзиёевнинг Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувида илгари сурилган амалий таклифлари, Давлат хизматчилари ва ОАВ мулоқоти, ҳуқуқий саводхонлик (ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти), “Бир чимдим” маънавият, шунингдек, Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида маълумот берилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 23 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс