Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари битирувчи ёшлар билан учрашишди

Бу йил Термиз туманидаги 28 та мактабнинг 1089 нафар йигит-қизлари умумтаълим мактабларини тугаллашди. Катта ҳаёт останасида турган, ҳаёт йўлининг мустақил ва шу билан бирга, масъулиятли дамларига қадам қўяётган битирувчи ёшлар учун бугун Термиз тумани ҳокимлиги катта мажлислар залида яна бир қувончли тадбир ташкил этилди.

Туман ҳокими Шухратжон Уринов ва сектор раҳбарлари иштирокида “Ҳоким ва битирувчи ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди. Тадбирда 2021-2022 ўқув йилини аъло баҳоларга тамомлаган 12 нафар битирувчиларга “Олтин медал”лар тантанали топширилди.

Шунингдек, туман ҳокими номидан мактабни аъло баҳоларга тамомлаган ва ўзининг намунали ҳулқ-одоби билан тенгдошларига ўрнак бўлган бир гуруҳ битирувчи ёшларнинг ота-оналарига ташаккурномалар берилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс