Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Маҳаллаларда хотин-қизлар билан ишлашда ўзаро ҳамкорлик кучайтирилади

Бугун Термиз тумани ҳокимлиги катта мажлислар залида айни ушбу масала юзасидан Президент Админстрацияси масъул ходими М.Исаев, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси бўлим бошлиғи Б.Хонтўраевлар иштирокида семинар бўлиб ўтди. Семинарда туман ҳокими Ш.Уринов, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари, туман ташкилотлари раҳбарлари ҳамда маҳаллалардаги Хотин-қизлар фаоллари иштирок этишди.

Семинар давомида хотин-қизлар билан ишлашда ҳамкор ташкилотлар билан ишларни ташкил этиш, аёллар муаммолари билан манзилли ишлаган ҳолда уларни ҳал этиш бўйича амалий ишларни йўлга қўйиш бўйича тушунтиришлар берилди.

Масъулларнинг бу борада йўлга қўйган амалиётлари ва амалга ошираётган ишлари ҳусусидаги ахборотлари тингланиб, ҳамкорликни самарали йўлга қўйиш бўйича тавсия ва таклифлар билдирилиб, уларни амалга ошириш механизмлари тушунтирилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс