Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Туман ҳокими “Ат-Термизий” маҳалласи ёшлари билан учрашди

Бугунги кунда ҳар бир сектор раҳбари аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, ёшлар билан учрашиб, уларнинг дарду-ташвишлари ҳамда муаммоларини тинглаб, мурожаатларни ижобий ҳал этишни бош вазифаси сифатида қарайди.

Термиз тумани ҳокими Шухратжон Уринов 1-Секторда жойлашган маҳаллаларда ҳафтанинг сешанба кунлари сайёр қабуллар ўтказиб, аҳоли ва ёшлар билан учрашмоқда. Бугун ҳам анъанага мувофиқ “Ат-Термизий” маҳалласида ёшлар билан учрашув ташкил этилди. Туман ҳокими ёшларнинг мурожаатларини тинглаб, кўтарилган масалаларнинг деярли барчасини масъуллар билан шу ернинг ўзида ижобий ҳал этиб берди.

Шунингдек, учрашувда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Баҳодир Ғаффоров ва ҳудуднинг туман Кенгашига сайланган депутати Акмал Авлияқуловлар ҳам иштирок этишиб, бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Қонун лойиҳаси муҳокамаси борасида маълумотлар беришди.

Ёшлардан юртимизда бўлаётган жараёнларда фаол иштирок этиб, Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун лойиҳаси муҳокамаларида фаоллик кўрсатишлари сўралди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс