Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамада

Туман ҳокимлиги катта мажлислар залида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботир Мардаев ва туман ҳокими Шухратжон Уринов иштирокида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгаришлар бўйича қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари, туман ҳокимлиги аппарат ходимлари, тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.

Тарғибот йиғилишида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботир Мардаев сўзга чиқиб, кенг жамоатчилик муҳокамасида бўлган Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгаришлар бўйича кенг тушунтиришлар берди ҳамда жорий йил 5 июль кунига қадар давом этадиган муҳокамаларда фаол иштирок этишга чорлади.

Конституциявий қонун лойиҳаси ва ушбу қонун билан Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳамда маълумотлар билан туман ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Ғайрат Бўриев йиғилиш қатнашчиларига ахборот берди.

Таъкидлаб ўтиш керакки, Конституциявий қонун лойиҳасида Конституциямизнинг 60 дан ортиқ моддаларига 200 дан ортиқ тузатишлар назарда тутилмоқда. Конституцияга ўзгартишлар “инсон-жамият-давлат” принципига асосланган бўлиб, миллий конституциявий ўзликни акс эттиради ва амалдаги конституциямизнинг барча бўлимларига туб ўзгартишлар киритишни назарда тутади.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 32 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс