Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Маҳалла раисларига хизмат гувоҳномаси топширилди

Жорий йилнинг май ойида юртимиздаги барча маҳалла фуқаролар йиғинларида раис (Оқсоқол) сайловлари бўлиб ўтди. Жумладан, Термиз туманидаги 29 та маҳаллада сайловлар ўтказилди ва аксарият маҳаллаларга янги раислар сайланди.

Туман ҳокимлигида Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирокида тадбир бўлиб ўтди. Унда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Рўзиқул Алиханов иштирок этиб, маҳалла раисларига хизмат гувоҳномалари ва кўкрак нишонларини тантанали топширди.

Халқ хизмати учун янгидан бел боғлаган ва хизматини давом эттиришга киришган маҳалла раисларига ўз вазифасини сидқидилдан бажариш ҳамда халқ фаровонлиги, маҳалла ривожидаги хизмат фаолиятларига муваффақиятлар тилаб қоламиз.

 

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 50 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс