Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Конституциявий ислоҳотлар ёшлар нигоҳида: Вилоят ҳокими олис гулбаҳорлик ёшлар билан учрашди

Бугунги кунда юртимизда муҳим сиёсий жараён, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритириш тўғрисидаги Конституциявий қонун лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамаси давом этмоқда. Конституцивий қонун лойиҳасини маромига етказиш ҳамда кенг жамоатчиликнинг таклиф ва мулоҳазаларини инобатга олиш мақсадида жамоатчилик муҳокамаси жорий йил 15 июль кунига қадар узайтирилди.

Конституциявий қонун лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамасини аҳоли ўртасида тарғиб қилиш ва аҳоли вакиллари, жумладан ёшлар билан учрашиш мақсадида вилоят ҳокими Тўра Боболов Термиз тумани “Гулбаҳор” маҳалласида бўлди.

Учрашувда вилоят ҳокими Конституциявий қонун лойиҳаси ҳақида тушунтиришлар бериб, аҳоли бирдамлик кўрсатган ҳолда муҳокамаларда фаол иштирок этишлари, референдумда иштирок этиб, ўз келажаклари учун овоз бериши кераклигини таъкидлади.

Шунингдек, бугунги таҳликали замонда халқ бирдамлиги ҳар доимгиданда муҳим эканлигини қайд этиб ўтди.

Тадбир доирасида ёшлар ўртасида “Беш ташаббус олимпиадаси” спорт мусобақалари ҳам ўтказилиб, вилоят ҳокими ғолибларга пул мукофотлари ва совғаларни тантанали топширди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 35 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс