Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Конституциявий ислоҳотлар ёшлар нигоҳида: “Айритом” ва “Истиқлол” маҳалласи ёшлари учун тарғибот тадбири бўлиб ўтди

«Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган навбатдаги учрашув Термиз тумани “Айритом” ва “Истиқлол” маҳаллалари аҳолиси, жумладан, ёшлари билан бўлиб ўтди.

Учрашувда туман ҳокими Шухратжон Уринов, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Жамшиджон Чориев, туман секторлар раҳбарлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, аҳоли вакиллари ҳамда ёшлар иштирок этишди. Қонун лойиҳаси муҳокамасида ҳар бир фуқаро фаол иштирок этиши зарурлиги алоҳида таъкидланиб, кейинги йилларда барча соҳаларда юз бераётган ўзгариш ва янгиланишлар, Конституцияга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича фикр билдирилди.

Тадбир доирасида маҳаллалар ёшлари ўртасида ўтказилган спорт мусобақалари ғолибларига пул мукофотлари ва эсдалик совғалари ҳам топширилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 43 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс